ЙПХ ходими «Nexia» ҳайдовчисига қоғоздан алкотестер ясади-Самарқанд

ЙПХ ходими  «Nexia» ҳайдовчисига қоғоздан алкотестер  ясади-Самарқанд

Самарқанд вилоятида 27 сентябрь куни йўл-патруль хизмати ходими қоғоздан ясалган алкотестердан фойдалангани акс этган видео тарқалди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Аниқланишича, шу куни соат 20:30 атрофида ЙПХ ходими С.Сайимов томонидан «Nexia» ҳайдовчиси тўхтатилган. ЙПХ ходими ҳайдовчининг мастлик ҳолати бор ёки йўқлигини қоғоз ёрдамида текшириб кўрмоқчи бўлгани видеода акс этган.

Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан вилоят ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Маълумот ўрнида, ҳайдовчининг алкоголли ичимликдан мастлик ҳолатини текшириб кўриш учун вилоят ЙҲХБ ходимларига жами 17 дона махсус алкотестер мосламаси фойдаланишга берилган.

https://t.me/yhxbb_uz/12439


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!