Яшнабод туманидаги учта хонадонда ёнғин юз берди

Яшнабод туманидаги учта хонадонда ёнғин юз берди

9 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Яшнабод туманидаги учта хонадон ёнғин юз берди, деб хабар берди пойтахт ИИББ.

Паҳлавон Маҳмуд кўчаси 2-берк кўчасида жойлашган умумий ҳовлининг 5, 6 ва 8-хонадонларида содир бўлган ёнғин ҳақидаги хабар “101” рақамига соат 12.56 да келиб тушган.

"Ёнғин хавфсизлиги ходимлари воқеа жойига бир неча дақиқаларда етиб боришди. Ёнғин юқорида қайд этилган уйларнинг том қисмида бошланиб, том қисмидан ташқари 5-хонадоннинг ички қисмига ҳам зарар етказди", - дейилган хабарда.

Электр ўтказувларидаги қисқа узилиш ёнғиннинг тахминий сабаби деб топилди. Ҳодиса сабабли ҳеч бир кимсага зарар етмади.

Воқеа гувоҳлари ижтимоий тармоқларда ёнғиндан видео жойлаштиришди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!