Яқин Шарқда тинчликни қандай таъминлаш мумкин?

Яқин Шарқда тинчликни қандай таъминлаш мумкин?

Марокаш қироли Муҳаммад VI Фаластин ҳуқуқларини ҳимоя қилишни Яқин Шарқда барқарор тинчликка эришишнинг асосий омили деб атади.

Бу ҳақда қирол Муҳаммад VI томонидан Фаластин халқи ила халқаро бирдамлик куни муносабати билан Фаластин халқининг ажралмас ҳуқуқларини амалга ошириш бўйича БМТ қўмитаси раҳбари Шайх Ньянгга юборилган мактубда айтилди.

"Фаластин-Исроил можаросини ҳал қилиш Яқин Шарқда барқарор ва кенг қамровли тинчликка эришиш учун муҳим омил ҳисобланади", дейилади хабарда.

Шунингдек, Марокаш қироли 2014 йилда Исроил ва Фаластин ўртасида тинчлик музокаралари тўхтатилганини эслаб, музокара жараёнини тиклаш зарурлигини қўшимча қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!