Японлар коронавирус туфайли ўз жонларига қасд қилишмоқда

Японлар коронавирус туфайли ўз жонларига қасд қилишмоқда

Токио шаҳар Геронтология институти социологлари тадқиқот ўтказиб, Японияда ўз жонига қасд қилишлар сони 16 фоизга кўпайганлигини аниқладилар. Муаллифлар ўсишни коронавируснинг иккинчи тўлқини ва унга боғлиқ чекловлар билан боғлашди.

Мутахассисларнинг ҳисоботида таъкидланганидек, пандемиянинг биринчи тўлқинида мамлакатда ўз жонига қасд қилишлар сони, аксинча, 14 фоизга камайганди.

"Пандемия, одатдаги ҳолатлардан фарқли ўлароқ, болалар, ўспиринлар ва аёлларнинг (айниқса уй бекалари) психологик ҳолатига ҳар хил даражада таъсир қилади", деб таъкидладилар тадқиқот муаллифлари.

Коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун расмийлар чеклов чораларини кенг қўллашди: одамлар ижтимоий алоқаларни чеклашлари, жамоат йиғилишларидан қочишлари, мактабларни ёпишлари ва тадбиркорлик фаолиятини тўхтатишлари керак бўлди.

Пандемия одамларнинг руҳий саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин, деб таъкидлайдилар тадқиқотчилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!