Япониянинг янги Бош Вазири октябрда Помпео билан учрашади

Япониянинг янги Бош Вазири октябрда Помпео билан учрашади

Япониянинг янги Бош Вазири Ёсиҳиде Суга октябрь ойининг бошида Токиода АҚШ давлат котиби Майк Помпео билан бўладиган учрашувга тайёрланмоқда. Бу Суганинг Япония етакчиси сифатидаги биринчи олий даражадаги учрашуви бўлади. Бу ҳақда NHK хабар тарқатди.

NHKнинг маълумотларига кўра, Майк Помпео кейинги ойда Токиога келиб, Япония, Австралия ва Ҳиндистоннинг Ташқи ишлар вазирлари билан учрашади. Мазкур ушрашувда томонлар CОVID-19 га қарши курашда ҳамкорликни муҳокама қилишлари кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Японияни энг узоқ муддат бошқарган Синдзо Абе соғлиги ёмонлашгани учун муддатидан аввал истеъфога чиққанди. 14 сентябрдаги сайловдан кейин Абенинг ўрнини Ёсиҳиде Суга эгаллади


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!