Японияда коронавируснинг янги мутацияси аниқланди

Японияда коронавируснинг янги мутацияси аниқланди

Коронавирус бутун дунё бўйлаб тарқалиб ва ​​мутацияга учрашда давом этмоқда. Япониянинг ғарбий қисмидаги Кобе шаҳрида яна бир мутация аниқланди, деб хабар берди NHK телеканали.

Вирус 17 май куни қорин бўшлиғидаги енгил оғриқ туфайли тиббий муассасага мурожаат қилган 50 ёшли беморда топилган. Синовда коронавирус борлиги тасдиқланди ва мутациянинг мавжудлигини текширишда инглиз штамига хос N501Y мутацияси ҳамда E484Q мутацияси аниқланди. Инфекциянинг ушбу гибрид турининг тарқалиш даражаси юқори, шунингдек, юқтирган фуқароларда оғир аломатлар хавфи юқори.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!