Японияда жазирамадан 57 киши вафот этди

Японияда жазирамадан 57 киши вафот этди

Японияда бир ҳафта давомидаги жазирама оқибатида 57 киши вафот этди, қарийб 20 минг нафари иссиқ уришидан касалхонага ётқизилди, дея хабар берди «ТАСС».

Вафот этган ва иссиқ урганларнинг аксарияти кекса ёшдаги кишилар эканлиги айтилмоқда.

Қайд этилишича, сўнгги ҳафтада бутун Японияда иссиқ уришидан умумий ҳисобда 18347 нафар одам касалхонага ётқизилган. Жазирама иссиқ бутун Японияда кузатилмоқда ва ҳозирда айрим жойларда ҳаво ҳарорати 39 даражагача кўтарилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!