Японияда денгиз сувида парчаланадиган пластик пакетлар ишлаб чиқарилади

Японияда денгиз сувида парчаланадиган пластик пакетлар ишлаб чиқарилади

Mitsubishi Chemical япон компанияси денгиз сувида парчаланадиган пластик пакетларни ишлаб чиқариши тўғрисида хабар берди.

Мазкур пакетлар таркибига қисман шакар қамиш кирувчи материалдан тайёрланиб, кўринишидан оддий пакетлардан фарқ қилмайди.

Mitsubishi Chemical компанияси келгусида денгиз ва океанларнинг ифлосланишига қарши курашишда улар томонидан ишлаб чиқилган пакетларнинг кўмак беришига умид билдирмоқда.

Японияда 1 июлдан баъзи дўконларда биологик парчаланадиган материаллардан тайёрланган бепул сумкалар таклиф этила бошланди, аммо аксарият ҳоллардан харидорлар ўзлари билан парчаланмайдиган сумкалар олиб келяпти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!