Японияда автомобиль бир гуруҳ болаларни уриб кетди

Японияда автомобиль бир гуруҳ болаларни уриб кетди

Япониянинг марказий қисмидаги Хигасиура шаҳрида автомобилнинг бир гуруҳ болалар боғчаси тарбияланувчиларини уриб юбориши оқибатида камида 10 нафар бола жароҳатланди, дея хабар беради ТASS.

Пайшанба куни Asahi газетасининг хабар беришича, боғча болалари яқин атрофдаги шифохонага етказилган ва уларга енгил жароҳатлар ташхиси қўйилган. Бундан ташқари, 70 - 80 ёшлардаги ҳайдовчи касалхонага ётқизилган, у соғлиғи ёмонлигидан шикоят қилган. Полиция ходимлари ҳодиса сабабларини аниқлаш учун суриштирув ишларини бошлади.

Сўнгги йилларда Японияда кекса ҳайдовчиларнинг нохуш ҳолатлари кўпайди. Шу муносабат билан маҳаллий полиция ўз қобилиятлари ноаниқ бўлса, ҳайдовчилик ҳуқуқидан ихтиёрий равишда воз кечишга чақирмоқда.

Yomiuri газетасининг ёзишича, пайшанба куни Японияда яна бир машина болаларни уриб юборган. Aвтомобил ҳайдовчиси мамлакатнинг марказий қисмидаги Кикугава шаҳрида бир гуруҳ мактаб ўқувчилари билан тўқнашган, шундан сўнг у воқеа жойидан қочиб кетган. Полиция уни ушлаш учун операция бошлади. Ҳодиса оқибатида тўрт нафар мактаб ўқувчисига енгил тан жароҳати ташхиси қўйилган, уларнинг ҳаётига ҳеч қандай хавф йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!