Япония Россиядан ҳарбий товон ундириш ниятида

Япония Россиядан ҳарбий товон ундириш ниятида

Тинчлик битимининг имзоланиши ҳарбий компенсация масаласининг ечимини юзага келтиради. Бу ҳақда Япония ТИВ раҳбари Таро Коно ОАВга маълум қилган.

Кононинг қайд этишича, ҳуқуқий жиҳатдан қаралганда, шартноманинг имзоланиши шунингдек, уруш ҳолатини қисқартиради ва ҳудудий муаммоларни ҳал қилишни ўз ичига олади. Бундан ташқари, ҳарбий товон билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш керак, деди у. Бу нимани англатади, бош вазир бунга аниқлик киритмаган.

7 февраль куни Японияда шимолий ҳудудлар, Кунашир, Итуруп, Шикотан ва Ҳабомаи оролларига нисбатан ноқонуний оккупция атамаси қўлланилмайдиган бўлди. Шунга қарамай, мамлакат бош вазири Синдзо Абе ороллар Японияга тегишли эканини таъкидлади ва музокаралар орқали уларни қайтариб олишга ҳаракат қилишини маълум қилди.

 


Россия ва Япония ўртасидаги тинчлик сулҳи 70 йилдан ортиқ муддат давомида имзоланмай келаётган эди.

lenta.ru


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!