Япония электрон уруш самолётлари яратишга қарор қилди

Япония электрон уруш самолётлари яратишга қарор қилди

Япония ҳукумати рақибнинг алоқа тизимлари ва радарларини ишдан чиқариш учун мўлжалланган электрон уруш ҳужумкор самолётлари яратишга қарор қилди. Бу ҳақда Кун нашри маълум қилди.

Маълумотларга кўра, бундай қурилмалар билан мамлакат ҳарбий-денгиз ва ҳарбий-ҳаво кучлари қуролланган транспорт ва патрул самолётларини жиҳозлаш кўзда тутилган. Бундай самолётлар Япония армиясида тахминан 2027 йилда пайдо бўлади.

Таъкидланишича, айни вақтда Японияда бундай воситалар мавжуд, бироқ улар пассив мудофаа характерига эга. Ушбу ҳолатда эса гап ҳужумкор самолётлар яратиш ҳақида кетмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!