Япония 2020 йилги Олимпиадада ишловчи роботларни тақдим қилди

Япония 2020 йилги Олимпиадада ишловчи роботларни тақдим қилди

Токио шаҳридаги 2020 йилги Олимпия ўйинларининг ташкилий қўмитаси тадбирга ташриф буюрувчиларга ёрдам берадиган роботларни тақдим этди. Бу ҳақда TJournal хабар берди.

Улар меҳмонларга ўз жойларини топишга ёрдам беради, керакли маълумотни айтади, ичимлик ва овқат олиб келади.

Олимпиада давомида 2 турдаги 16 та робот ишлайди. Биринчи тур одамларга ёрдам берувчи робот, иккинчиси эса етказиб бериш хизматини бажарувчи робот. Биринчи роботнинг қўл-манипулятори бор, иккинчиси ички томондан ахлат қутисига ўхшайди.

Роботларни ишлаб чиқарган Toyota компанияси улар Олимпиада давомида энг кўп ногиронлар ва кам ҳаракат қилувчи меҳмонларга керак бўлади деб ҳисоблайди. Компания бундай роботларни 2030 йилдан оммавий сотувга қўйиш ниятида.

Роботлардан ташқари Олимпиада-2020 давомида Panasonic компаниясининг экзоскелетлари ҳам хизмат қилади. Улар ишчиларга оғир юкларни кўтариш ва ташишга ёрдам беради. Экзокостюмлардан тадбирнинг ўзида эмас, балки аэропортларда ва чегара ҳудудлар да фойдаланилади. Panasonic бу билан ишчиларнинг самарадорлиги 20 фоизга ошиши ва оғир юкларни қийинчиликсиз ташиш имкони яратилишини таъкидлаган.

Бу Япониянинг Олимпия ўйинларида ўзининг техник даражаси юқори давлат эканини биринчи марта кўрсатиши эмас. 1964 йилдаги ўйинларда расмийлар супер тезюрар поезд Синкансенни тақдим қилган эди. Ундан ҳозирги кунгача фойдаланилади.

Олимпиада 2020 да асосий урғу нафақат технологияга, баки экологияга ҳам берилмоқда. Ғолиблар қайта ишланган материалдан қилинган медалларга эга бўлади.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!