Янги йилнинг бош арчаси қаерга ўрнатилиши маълум бўлди

Янги йилнинг бош арчаси қаерга ўрнатилиши маълум бўлди

Янги йил байрами арафасида Тошкентдаги бош арча қаерга ўрнатилиши маълум бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Маълумки, узоқ йиллар давомида Янги йилнинг асосий арчаси пойтахтимизнинг бош майдони – Мустақиллик майдонида ўрнатилишига кўникиб қолган эдик. Аммо сўнгги икки йилда Бош арча “Анҳор-Локомотив” истироҳат боғига ўрнатилди. Бу йил эса юртдошларимиз Янги йил байрамининг асосий тантаналарини янги манзил – Мустақиллик шоҳ кўчасида, яъни Ёшлар ижодиёт саройининг орқа томонидаги очиқ майдонда қарши олишадиган бўлди. Бу хабарни Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ҳам тасдиқлади.

9 декабрь куни эрталабдан Мустақиллик шоҳ кўчасига Янги йил байрамининг бош арчасини ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди. Бундан ташқари Янги йил арчаси пойтахтимизнинг яна олтита нуқтасида пайдо бўлади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги маъмурияти байрамгача Тошкент янада ёрқин ва чиройли бўлишига ишонтирмоқда. Эслатиб ўтамиз , жорий йил ҳам юртдошларимиз Янги йил байрами муносабати билан 30 декабрдан то 3 январга қадар дам олишади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!