Янги йил байрамини уйда ўтказинг! Бунинг учун пул тўлаймиз

Янги йил байрамини уйда ўтказинг! Бунинг учун пул тўлаймиз

Хитойнинг айрим шаҳарларида аҳолининг Янги йил байрамини уйда ўтказиши учун пул тўлаш бошланди, деб ёзмоқда «Korrespondent.net».

Янги йил — Хитойдаги энг катта кўламли ва энг муҳим байрам. Бу йил байрам 12 февралдан 27 февралгача давом этади. Расмий равишда хитойликлар етти кун — 12–18 февраль кунлари дам олади.

Таъкидланишича, янги йил байрамида хитойликлар кўпинча бошқа шаҳардаги қариндошлариникига боради. Бу катта миграция оқимини яратади. Минтақадан минтақага одамларнинг катта оқимда ҳаракатланишига йўл қўймаслик учун Хитойнинг баъзи шаҳарлари раҳбарлари ўз аҳолисига уйда қолиши учун пул таклиф қилмоқда.

«Бу коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун, айниқса, мамлакат шимоли-шарқида янги вирус ўчоқлари пайдо бўлаётган бир пайтда жуда зарур», — дея изоҳлайди шаҳар ҳокимияти уларнинг қарорини.

Баъзи шаҳарларда «байрамни уйда ўтказиш учун» минг Хитой юани(155 доллар) таклиф қилинди. Баъзиларида йирик диққатга сазовор жойларга бепул кириш имконияти берилди. Чанша шаҳар округи туманларидан бирида уйда ўтирганларга 30 гигабайт мобил Интернет, 200 та электрон китоб ва бепул маскалар тарқатилди.

«Хитойда қишлоқ аҳолиси сифатида рўйхатдан ўтган, аммо шаҳарларда ишлайдиган тахминан 291 миллион нафар меҳнат муҳожири бор. Улар асосан кам маошли ишларни бажаради ва кўплаб ижтимоий имтиёзлардан маҳрум бўлади. Уларнинг кўпчилиги учун янги йил болалар ва ота-оналарини зиёрат қилишга ягона имкониятдир », — дейилади хабарда.

Хитой ҳукумати талабига кўра, уйга қайтмоқчи бўлганлар COVID-19’га топширган тести натижаси салбийлигини кўрсатиши ва 14 кунлик карантиндан ўтиши лозим.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!