Янги қонун: энди болаларга қўл кўтариш мумкин эмас

Янги қонун: энди болаларга қўл кўтариш мумкин эмас

Япония вазирлар маҳкамаси болаларни ҳимоя қилиш бўйича қонунга ўзгартиришлар киритди. Бу ҳақда xabar.uz ёзмоқда.

The Japan Times томонидан хабар қилинишича, ўзгартиришлар аввало болаларга нисбатан қонунбузарликларнинг олдини олиши лозим. Бу ўринда гап ота-оналар, васий шахслар ва ижтимоий хизмат ходимларига болаларга нисбатан куч ишлатишни таъқиқлаш борасида кетяпти.

Янги ўзгаришлар 1 апрелдан кучга кириши кўзда тутилган. Эслатиб ўтамиз, феврал ойида Японияда 10 ёшли Ми Курихарининг вафоти жуда катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлган эди. Қизчанинг жасади ўз уйининг ваннасидан топилган. Бунга қадар у ўзига нисбатан отаси томонидан шафқатсиз муносабат бўлгани ҳақида шикоят қилган, аммо маҳаллий ҳокимият буни кўриб чиқишни истамаган эди. Таҳмин қилинишича қизчани ўз отаси ўлдирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!