Янги коронавирус оқибатида ҳалок бўлганлар сони 25 кишига етди

Янги коронавирус оқибатида ҳалок бўлганлар сони 25 кишига етди

Хитойда тарқалган 2019-nCоV янги коронавируси оқибатида ҳалок бўлганлар сони 25 кишига етди. Бу ҳақда Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссиясига таяниб, «Коммерсантъ» хабар берди.

Маълумотларга кўра, вирусни юқтириб олганлар сони 830 кишига етган.

China News’нинг ёзишича, касаллардан бири Россия билан чегарадош ҳисобланувчи Хейлунсзян провинциясида вафот этган. Расмий маълумотларда келтирилишича, вирусни юқтириб олганлар орасида 15 нафар шифокор ҳам бор. Аммо уларнинг сони бундан ҳам юқори бўлиши мумкин.

Хубей провинциясининг ўнта шаҳрида транспорт ҳаракати тўхтатилган. Касаллик ўчоғи ҳисобланган Уханда карантин жорий этилган. 23 январдан бошлаб шаҳарда автобуслар, паромлар ва метро ҳаракати тўхтатилган, шунингдек, аэропорт ва темир йўл станциялари ҳам ишламаяпти. Бундан ташқари Чиби, Эчжоу, Хуанган, Сянтао, Чжисзян, Сянсзян, Хуанши, Энчи ва Сяннин шаҳарларида ҳам транспортлар ҳаракати тўхтаган.

Коронавирус хавфи туфайли Европанинг бир нечта компанияси охирги уч ҳафтада жиддий молиявий зарар кўрган. Хитойда коронавирус ҳақидаги маълумотларни яширган шахслар умрбод шарманда бўлишдан огоҳлантирилган, шунингдек, мамлакатда пластик пакет ва найчалардан фойдаланиш тақиқланган. Аввалига Хитойнинг Ухань шаҳрида оммавий туризм тақиқланди, кейинроқ Шимолий Корея коронавирус сабабли мамлакатга туристларнинг киришига тақиқ қўйган. Вирус сабаб Forbes’нинг энг бой одамлар рўйхатида етакчи алмашди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!