Ямал Холанд ва Альварес трансферларига қарши чиқди

Ямал Холанд ва Альварес трансферларига қарши чиқди

Матбуотда Эрлинг Холанд анчадан бери "Барселона" билан боғлаб келинади. "Манчестер Сити" молиявий қоидаларни бузганликда айбдор деб топилганидан сўнг норвегиялик тўпурарнинг келажаги ҳақидаги миш-мишлар яна кучайди.

Агар "шаҳарликлар" апелляцияда ҳам ютқазиб, жиддий жазога тортилса, Холанд Премьер-лига грандининг бошқа юлдузлари сингари клубини ўзгартириш имкониятини кўриб чиқиши мумкин.

El Nacional нашри маълумотига кўра, Ламин Ямал Эрлинг Холанднинг трансферини ҳам, Хулиан Альвареснинг харид қилинишини ҳам қўллаб-қувватламайди.

Ямал бу вариантлар ўрнига "Барселона" ёзги мавсумолди тайёргарлик жараёнида ўзини яхши кўрсатган ёш ҳужумчи Ҳамза Абдулкаримга ишонч билдиришини истамоқда.