XVIII ёзги Осиё ўйинлари мусобақаларида 25 август куни қатнашувчи спортчиларимиз рўйхати

XVIII ёзги Осиё ўйинлари мусобақаларида 25 август куни қатнашувчи спортчиларимиз рўйхати

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида бўлиб ўтаётган XVIII ёзги Осиё ўйинларининг 25 август кунидан ўрин олган мусобақаларида 13 нафар спортчиларимиз яккалик ва жамоа ҳолда 5 спорт тури бўйича баҳс олиб боришади.

Мусобақалар, уларнинг Тошкент вақти билан бошланиш соатлари ҳамда унда иштирок этувчи спортчилар билан таништирамиз.

Енгил атлетика.

  • А.Петров. Марафон. 42 км. 04:00
  • Н.Шарипова. 100 м.га югуриш. 1-босқич. 17:36
  • Д.Мельситов. Баландликка сакраш. Саралаш. 08:30
  • С.Ҳамидова. 10.000 м.га югуриш. 18:00

Гольф. 04:00 – 16:00

  • К.Кубаналиев, С.Чен, Р.Тен, Е.Ли. Жамоавий 3-босқич

Карате. WKF  12:00 – 13:00, 15:00 – 16:00

  • А.Аҳмедова. 68 кг. Саралашдан – финалгача

Жиу-житсу. 07:00 – 10:30, 13:00 – 15:00

  • Ж.Мираҳмедов, Р.Субҳонов. 62 кг. Саралашдан – финалгача
  • И.Жўраев. 94 кг. Саралашдан – финалгача

Теннис. 08:00

  • Денис Истомин. Яккалик. Финал

Эслатиб ўтамиз, 24 август куни бўлиб ўтган бешинчи кунги мусобақаларда ўзбекистонлик спортчилар 2 та кумуш медални қўлга киритишди.

Академик эшкак эшувчилар саккизталик баҳсларида стартга чиққан спортчиларимиз (А.Яров, Д.Баҳриев, И.Мамбетназаров, Д.Хурсанов, Ш.Нажмиев, О. Раҳимов, Ш.Ҳакимов, З.Усмонов, А.Краснов) маррага иккинчи бўлиб етиб келишди.

Велоспортчи Муроджон Холмуродов финалда 40 км масофани 57:10.52 дақиқада босиб ўтди ва 16 иштирокчи орасида иккинчи натижани қайд этди.

Ўзбекистон теннис жамоаси етакчиси Денис Истомин Осиё ўйинлари финалига йўл олди. У ярим финалда ҳиндистонлик Гуннесваран Прайнешни 2 сет давом этган баҳсда 6:2, 6:2 ҳисобларида мағлуб этди.

Пенчак Силат бўйича -65 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Абдумалик Салимов илк жангида эронлик Муҳаммад Раҳимбалани 3:0 ҳисобида мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди. У ярим финал жангини 26 август куни индонезиялик Пратама Иқбол Сандрага қарши ўтказади.

Олтинчи кун якунларига кўра, Ўзбекистон делегацияси медалларининг умумий сони 21тага етди. Айни вақтда ўзбекистонликлар умумий рейтингда 4 та олтин, 10 та кумуш ва 7 та бронза билан ўнинчи ўринда бормоқда.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!