Хушхабар! Коронавирусга чалинган бош вазирнинг аҳволи яхшиланмоқда

Хушхабар! Коронавирусга чалинган бош вазирнинг аҳволи яхшиланмоқда

Коронавирусга чалиниб, реанимацияга тушиб қолган Буюк Британия бош вазири Борис Жонсоннинг аҳволи яхшиланди. Аммо St-Tomas шифохонасида реанимацияда қолди.

Маълумотларга кўра, Жонсон ўзига келган, унинг аҳволи тобора яхшиланмоқда.

Бош вазир аллақачон бошқалар билан алоқада бўлиб, кислородли терапиядан кейин ётоқда ўтириши мумкин.

“Касалхонадан олган сўнгги маълумотимиз шундан иборатки, Бош вазир ҳанузгача реанимацияда, аммо аҳволи яхшиланмоқда. У аллақачон тўшакда ўтирган ва касалхона ходимлари билан суҳбатлашган", дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!