Хоразмда пахта билан боғлиқ фирибгарликнинг олди олинди

Хоразмда пахта билан боғлиқ фирибгарликнинг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, «Қўшкўпир пахта тозалаш» АЖ мансабдор шахслари «С.Р.» фермер хўжалиги раҳбари О.К. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, жамиятга кирим бўлган 2.490 кг пахта хом ашёсини қайта жамиятга топшириш учун олиб кирган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан «Қўшкўпир пахта тозалаш»  АЖ мансабдор шахслари, «С.Р.» фермер хўжалиги раҳбари О.К. ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!