Хонанда Феруза Жуманиёзованинг онаси вафот этди

Хонанда Феруза Жуманиёзованинг онаси вафот этди

"Ниҳол" мукофоти совриндори Феруза Жуманиёзованинг онаси, ўзбек халқининг асрий анъаналарини ўзида мужассамлаштирган Хоразм халфачилигининг ёрқин намоёндаларидан бири Зуҳра Жуманиёзова 66 ёшида вафот этди.

Зуҳра Жуманиёзова 1958 йилда Хоразм вилоятида туғилган. Узоқ йиллар халфачилик йўналишидаги ёрқин ижоди, хотин-қизларнинг дарду аламлари, дил исёнлари, муҳаббат ва садоқати ҳақидаги ижод намуналари билан Хоразм санъати ривожига ҳисса қўшган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!