Хитойда сохта коронавирус вакцинасининг 3000 дозаси мусодара қилинди

Хитойда сохта коронавирус вакцинасининг  3000 дозаси мусодара қилинди

Хитойда сохта коронавирус вакцинаси тарқатилаётгани аниқланди ва ушбу сохта вакцинанинг 3000 дозаси мусодара қилинди. Бу ҳақда Xinhua ахборот агентлиги хабар берди.

Гумонланувчилар сохта вакцинани ўтган йилнинг сентябр ойидан бери тарқатиб келишган.Полиция сохта вакцинанинг барча дозаларини қаерга сотилганини назоратга олган.Сохта вакциналар шпритсларга физиологик эритма юбориш орқали тайёрланган.

Global Times газетасининг маълум қилишича,”вакцина ишлаб чиқарувчилар” ўз маҳсулотларини хорижга экспорт қилмоқчи ҳам бўлишган.

Полиция назорат рейдларини бир нечта жойларда, жумладан Пекин, Шанхай ва шарқий Шандун вилоятида амалга оширган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!