Хитойда кучли ёмғир ортидан огоҳлантириш эълон қилинди

Хитойда кучли ёмғир ортидан огоҳлантириш эълон қилинди

Хитой Миллий об-ҳаво хизмати мамлакатнинг жануби-шарқий ва жанубий ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши муносабати билан сариқ даражадаги огоҳлантириш эълон қилди.

Хитой Миллий метеорология маркази (МММ) маълумотларига кўра, душанбадан сешанбагача Фуцзянь, Гуандун ва Гуанси-Чжуан автоном вилояти провинцияларида кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Прогнозларга кўра, Гуандун провинциясининг айрим жойларида суткалик ёғингарчилик миқдори 100-160 мм ни ташкил қилади.

Об-ҳаво хизмати маҳаллий ҳукуматлар ва тегишли идораларни хавфли ташқи қувват манбаларини ўчиришга ва очиқ жойларда ишларни тўхтатишга чақирди.

Шунингдек, шаҳарлар ва қишлоқ хўжалиги ерларида дренаж тизимларини текшириш, шунингдек, юзага келиши мумкин бўлган табиий офатлар, масалан, тоғ оқимлари, кўчки ва сел оқимлари ҳақида огоҳлантириш тавсия этилади.

Эслатиб ўтамиз, Хитойда оғир об-ҳаво шароити ҳақида тўрт даражали огоҳлантириш тизими мавжуд бўлиб, хавфнинг энг юқори даражаси қизил, ундан кейин тўқ сариқ, сариқ ва кўк ранглар билан кўрсатилган.

Аввалроқ Хитойда кучли ёғингарчилик туфайли 11 киши бедарак йўқолганлиги маълум қилинганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!