Хитой ҳукумати Шавкат Мирзиёевга расмий таклиф жўнатди

Хитой ҳукумати Шавкат Мирзиёевга расмий таклиф жўнатди

Элчи Пекин шаҳрида ўтказиладиган Бир макон, бир йўл иккинчи халқаро форумида иштирок этиш учун Ўзбекистон президенти номига йўлланган Хитой томонининг расмий таклифномасини топширди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов 16 январь куни Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Цзян Янни қабул қилди. Суҳбат чоғида 2019 йил учун мўлжалланган Ўзбекистон Хитой кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, учрашувда Тошкент шаҳрида олий даражадаги Ўзбекистон Хитой учрашувини ўтказишнинг амалий жиҳатлари ҳам муҳокама қилинди.

Бир макон, бир йўл форуми илк бор Пекин шаҳрида 2017 йилда ўтказилди. Мазкур форумда 30 га яқин давлат ва ҳукумат раҳбарлари ҳамда йирик халқаро ташкилот раҳбарлари иштирок этишганди. Бир макон, бир йўл иккинчи халқаро форум жорий йилнинг апрель ойида ўтказилиши режалаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!