Хитой Афғонистонга 400 минг доза коронавирусга қарши вакцина беради

Хитой Афғонистонга 400 минг доза коронавирусга қарши вакцина беради

Хитой Афғонистонга COVID-19’га қарши 400 минг доза вакцина беради. Афғонистон соғлиқни сақлаш вазири вазифасини вақтинча бажарувчи Воҳид Мажро ва Хитойнинг Кобулдаги элчиси Ван Ю ўртасида бўлиб ўтган учрашувда бу масала бўйича келишиб олинди. Бу ҳақда «Afghanistan.ru» хабар берди.

Дипломатнинг таъкидлашича, Хитой вакцинаси барча халқаро стандардларга жавоб беради ва 30 дан ортиқ мамлакатда фавқулодда қабул қилиш учун маъқулланган.

Маълумот учун, Афғонистон аввалроқ Ҳиндистондан 500 минг доза вакцина қабул қилиб олган эди. Мамлакатда ўтган ҳафтадан бошлаб аҳолини вакцинация қилиш бошланди. Афғонистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, вакцинани биринчи бўлиб хавфсизлик хизмати ва тиббиёт ходимлари олади. Иккинчи босқичда сурункали касалликлардан азият чекаётган маҳаллий аҳоли эмланади.

Расмий маълумотларга кўра, бугунги кунда Афғонистон ҳудудида коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 55 759 нафарга етди, уларнинг 49 343 нафари соғайиб, 2446 бемор коронавирус қурбонига айланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!