Хитой 2022 йилги Олимпия ўйинлари пиктограммаларини тақдим этди

Хитой 2022 йилги Олимпия ўйинлари пиктограммаларини тақдим этди

Пекинда 2022 йилги қишки Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси спорт пиктограммаларини тақдим этди. Ушбу пиктограммалар намойиш этилган видео “YouTube”даги “Pekin-2022” каналида эълон қилинди.

Унга кўра, барча пиктограммаларнинг тўртбурчак шаклда эканлигини кўриш мумкин.

24 пиктограммада 2022 йилги Олимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари, яна олтита пиктограммалар эса Паралимпия интизомлари тасвирланган.

Ҳар бир спорт тури Цинь ва Хань сулолалари даврида ишлатилган Хитой муҳрларини эслатувчи штрихлар билан тасвирланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!