“Халқ сўзи онлайн” Равшан Эрматов билан боғланди

“Халқ сўзи онлайн” Равшан Эрматов билан боғланди

“Халқ сўзи онлайн” нашри сайтимиз ўқувчилари учун эксклюзив интервью олиш мақсадида ҳакамимиз билан боғланди. Равшан Эрматов ФИФА тартибларига биноан ҳозирча интервью бера олмаслигини, аммо бутун Ўзбекистон халқи, қолаверса, Осиё қитъасидаги мухлисларининг қўллаб-қувватлашларини қалбан ҳис қилаётганини ва бундан чексиз ҳаяжонда эканини билдирди. 

— Юртимиз шаънини футбол дунёсининг энг юксак турнирида ҳимоя қилаётганимдан бошим осмонда. Ижтимоий тармоқлардаги минглаб саҳифаларда ватандошларимнинг эзгу тилакларини, қувончли фикрларини ўқиб, шу замин фарзанди эканимдан, ўзбек ҳакамлик мактабининг обрўси учун ўз ҳиссамни қўшаётганимдан фахр-ифтихорга тўлдим, — деди Равшан Эрматов.

Xs.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!