Wildberries айрим омборларини Ўзбекистонга кўчириши мумкин
Россиянинг йирик маркетплейси Wildberries узоқ муддат сақланадиган маҳсулотларнинг бир қисмини Беларус, Қозоғистон ва Ўзбекистондаги омборларга йўналтиришни режалаштирмоқда.
Нашрнинг ёзишича, компания мазкур давлатларда аллақачон ўзининг ва ижарага олинган логистика омборларига эга бўлиб, товарларни хориждаги логистика марказларига кўчиришни бошлаган.
Ҳозирча бу ўзгаришлар маҳсулот нархи, етказиб бериш муддати ва логистика харажатларига қандай таъсир қилиши маълум қилинмаган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
