Владимир Путин Кремлда Илҳом Алиев билан музокара ўтказди

Владимир Путин Кремлда Илҳом Алиев билан музокара ўтказди

Путин Кремлда Илҳом Алиев билан музокара ўтказди.

Томонлар Россия-Озарбайжон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар ҳамда минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Асосий баёнотлар:

🔸икки давлат ўртасида “ҳамкорликнинг кўплаб қизиқарли йўналишлари” бор, деб таъкидлади Россия президенти;

🔸Озарбайжон ва Россия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми $4 млрдга етди, дея қўшимча қилди у;

🔸Боку минтақадаги хавфсизлик масалалари Москва иштирокида ҳал этилаётганидан мамнун, деди Алиев;

🔸Россия Кавказда минтақавий хавфсизлик ва кенгроқ география нуқтаи назаридан фундаментал давлат, деди Озарбайжон президенти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!