ВИДЕО: Орқатоғ "Қорақум" қўшиғини янгича кўринишда куйлади

ВИДЕО: Орқатоғ "Қорақум" қўшиғини янгича кўринишда куйлади

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ва унинг набираси Карим "Қорақум" қўшиғини рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда янги тартибда тақдим этишди, деб ёзади "Туркманистан Тодай".

Шу билан бирга, Туркманистон раҳбари санъат инсоннинг маънавий оламини ривожлантиришга катта таъсир кўрсатишини таъкидлади.

Ҳар бир асар ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, миллий анъаналарга асосланиши, асрлар оша яшаши керак. 

Давлат нашрининг таъкидлашича, давлат раҳбари ва унинг набирасининг биргаликдаги ижоди "туркман ёшларининг уйғун ривожланиши ва эстетик тарбияси нуқтаи назаридан муҳим бўлган авлодлар мулоқоти"нинг ёрқин намунасидир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!