Вашингтон Эрон билан кенг кўламли урушга тайёргарлик кўрмоқда

Вашингтон Эрон билан кенг кўламли урушга тайёргарлик кўрмоқда

Қўшма Штатлар Иордания ва Ироқдаги америкалик ҳарбий хизматчиларнинг ўлимидан сўнг Эрон билан тўлиқ кўламли урушга қайтиш арафасида.

Бу ҳақда The Washington Post нашри манбаларга таяниб хабар берди.

Оқ уйдаги муҳокамалардан хабардор АҚШ расмийсининг сўзларига кўра, Вашингтон Эронга қарши ҳарбий операцияни кенгайтиришни кўриб чиқмоқда.

Нашр Пентагон Яқин Шарқдаги жанговар ҳаво кучларини кўпайтираётганини таъкидлайди. Бироқ, операцияни янада кенгайтириш ҳаво мудофааси захиралари ва узоқ масофали ўқ-дориларнинг камайиши, шунингдек, жанговар йўқотишлар туфайли қўшимча қўшинлар ва самолётларни жойлаштириш имкониятларининг чекланганлиги билан мураккаблашиши мумкин. Бир манба АҚШда операцияларни хавфсиз давом эттириш учун ресурслар етишмаслигини айтди.

Аввалроқ АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) Эрон ҳудудига янги зарбалар тўлқини бошланганини эълон қилган эди.

Ўз навбатида, Эрон агар АҚШ ҳужумлари давом эца, ҳужумкор операциялар ва "вайрон қилиш босқичи" бошланиши ҳақида огоҳлантирган эди. Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг Аэрокосмик кучлари қўмондони Мажид Мусавий душманга қарши зарбалар мамлакатнинг жанубий қирғоғида ва Ҳормуз бўғозида тинчлик тикланмагунча давом этишини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар