«Ўзтемирйўлйўловчи»: "Афросиёб поездлари ўз ҳаракат жадвали бўйича қатновларни амалга оширмоқда"

«Ўзтемирйўлйўловчи»: "Афросиёб поездлари ўз ҳаракат жадвали бўйича қатновларни амалга оширмоқда"

Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Қарши темир йўл вокзалларида электр таъминоти қайта тиклангани боис 26 январдан Бухоро—Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 765-сонли ҳамда Тошкент марказий темир йўл вокзалидан ҳар куни ҳаракатланадиган «Афросиёб» замонавий поездлари ўз ҳаракат жадвали бўйича қатновларни амалга оширади. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент марказий темир йўл вокзалидан ҳар куни амалга ошириладиган қатновлар:

соат 07:00 даги 764-сонли,
соат 07:28 даги 762-сонли,
соат 08:00 даги 760-сонли,
соат 08:30 даги 770-сонли
«Афросиёб» замонавий поездлари ўз ҳаракат жадвали бўйича қатновини амалга оширмоқда.

Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!