Ўзбекистонда яна 86 кишида коронавирус аниқланди, 151 нафар бемор соғайди

Ўзбекистонда яна 86 кишида коронавирус аниқланди, 151 нафар бемор соғайди

2020 йил 30 октябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 66 628 (+86) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг: 
📌51 нафари Тошкент шаҳрида, 
📌15 нафари Сирдарё вилоятида, 
📌13 нафари Андижон вилоятида, 
📌7 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

♻️Бугун айни пайтга қадар: 
📌Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар,
📌 Андижон вилоятида 13 нафар, 
📌Жиззах вилоятида 8 нафар, 
📌Қашқадарё вилоятида 4 нафар, 
📌Навоий вилоятида 6 нафар, 
📌Наманган вилоятида 9 нафар, 
📌Самарқанд вилоятида 6 нафар, 
📌Сирдарё вилоятида 23 нафар, 
📌Сурхондарё вилоятида 6 нафар, 
📌Фарғона вилоятида 13 нафар, 
📌Тошкент шаҳрида 57 нафар бемор тузалди.
 
Шундай қилиб, юртимизда 63 864 (+151) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 201 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!