Ўзбекистонда Қирғизистон маданияти кунлари ўтказилади​​​​​​​

Ўзбекистонда Қирғизистон маданияти кунлари ўтказилади​​​​​​​

Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Муса Жаманбоев ва маданият вазири Озодбек Назарбеков жорий йилда Ўзбекистонда Қирғизистон маданияти кунларини ўтказиш масалаларини кўриб чиқди. Бу ҳақда “Кабар” агентлигига Қирғизистоннинг Тошкентдаги дипломатик ваколатхонаси матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат чоғида томонлар маданият ва санъат соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг жадал ривожланиб бораётгани ҳамда фаол ўзаро маданий алмашинувни таъкидладилар. Маданият соҳасидаги алоқаларни, айниқса, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг чегарадош вилоятлари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

Маданият ва санъат соҳасида кадрлар тайёрлаш соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришнинг салоҳиятли имкониятларидан янада фаолроқ фойдаланиш бўйича келишувга эришилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!