Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий ва ўрта махсус таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида ги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилгани ҳақида хабар берган эдик.
Қарорда 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб тажриба тариқасида таълим хизматлари бозорида йўналишлари ва мутахассисликларга талаб юқорилигини ва молиявий барқарорлигини инобатга олиб, бир қатор олий таълим муассасаларини босқичма-босқич ўзини-ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш назарда тутилган.
Ўзини-ўзи молиялаштириш тизимига ўтаётган ОТМларига қуйидагиларни мустақил белгилаш хуқуқи берилади:
таълим жараёнига юқори малакали мутахассисларни жалб этиш, кўрсатиладиган таълим хизматлари сифатини ошириш мақсадида ходимларга устамалар, қўшимчалар ҳамда моддий рағбатлантиришнинг бошқа турлари миқдорларини белгилаш;
иқтидорли талабаларга, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларидан бўлган талабаларга нисбатан моддий рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш чораларини қўллаш;
барча маблағларини сақлаш харажатларига, қўйилган вазифа ва мажбуриятларни амалга оширишга, моддий-техник базани мустаҳкамлаш, ўқитишнинг инновацион шакл ва услубларини жорий қилишга ҳамда ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга сарфлаш;
олий таълим муассасаси инфратузилмасига сервис хизматлари кўрсатишнинг алоҳида турлари, жумладан, бино ва иншоотлар, талабалар турар жойлари, спорт объектлари эксплуатацияси, уларни тозалаш, таъмирлаш, компьютер техникаси ва телекоммуникация тармоқларини сақлаш ва юридик хизматлари кўрсатишни хусусий бошқарувга (аутсорсинг усули бўйича) бериш;
бўйсунуви бўйича вазирлик ва идора билан келишилган ҳолда олий таълим муассасасининг илмий-педагогик салоҳияти ҳамда унинг моддий-техник базаси имкониятларини инобатга олган ҳолда талабаларни тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишнинг ҳар йиллик қабул кўрсаткичлари ҳамда янги таълим йўналишлари ва мутахассисликлар очилишини белгилаш;
бўйсунуви бўйича вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини олий таълим муассасасини ўзини-ўзи тўлиқ молиявий таъминлаш миқдорида белгилаш.
Шу ўринда, Ўзбекистонда нон нархи давлат назоратидан чиқарилиб, унинг нархи эркин белгилана бошлаганда ушбу муҳим маҳсулотнинг нархи деярли икки баробар қимматлаганди. Агарда ОТМлари ҳам ўз-ўзини молиялаштира бошласа, тўлов-контракт нархи қанчага ошиши мумкинлигини ўйлашнинг ўзиёқ бошда оғриқ туришига сабаб бўлади.
Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда отаси билан учрашиб, унинг яқин даврдаги режалари хусусида суҳбатлашди.
АҚШ Президенти Дональд Трамп Россия етакчиси Владимир Путин билан бўлиб ўтган суҳбат якунларига кўра, Украина ҳарбий жиҳатдан мағлубиятга учраганини маълум қилди.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раиси Қамчибек Ташиев давлат тўнтаришига уриниш бўйича жиноий ишда фигурантга айланганини билдирди.
Ушбу моддага кўра, қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши қайд этилган.