Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми уч бараварга ошди

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми уч бараварга ошди

Тошкентда биринчи Ўзбекистон – Туркманистон иқтисодий форуми бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ҳамда Туркманистон Вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари Эсенмурад Оразгелдиев қатнашмоқда, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Сардор Умурзаковнинг сўзларига кўра, сўнгги бир йил ичида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми уч бараварга ўсган, жорий йил саккиз ойида 25 фоизга ошган.
Бош вазир ўринбосани жорий йилда Ўзбекистон Европа Иттифоқининг “GSP+” Преференциялар бош тизими бенефициари мақоминиолганини эслатиб ўтди ва бу 6 мингдан зиёд турдаги товарларни Европага божсиз олиб кириш имконини беришини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, икки мамлакат тадбиркорлари саноат ва экспортни ҳамкорликда ривожлантириш учун бу имкониятлан биргаликда фойдаланишлари мумкин.
Расмий маълумотларга кўра, 2020 йилда икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 527 миллион долларни ташкил этган. Жорий йил январь-августида бу кўрсатгич 418,1 миллион долларга тенг бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!