Ўзбекистон пахтасини энг кўп ҳажмда сотиб олувчи давлат қайси?

Ўзбекистон пахтасини энг кўп ҳажмда сотиб олувчи давлат қайси?

Кеча, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси мансабдор шахслари иштирокида матбуот анжуман бўлиб ўтди.

Инспекция ҳузуридаги пахта маҳсулотини сертификатлаш бошқармаси бошлиғи Зоҳид Тошматов Ўзбекистон пахта етиштирувчи давлатлар орасида нечанчи ўринни эгаллаши ҳақидаги саволига республика пахта етиштирувчи давлатлар етакчи ўнталигига ва пахта толаси сифати бўйича етакчи бешталикка киришини маълум қилди.

“Ўзбекистон пахтасининг асосий харидорлари маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳисобланади. Пахтанинг 90 фоизини маҳаллий корхоналар харид қилди. Хориждаги энг йирик харидор Хитой Халқ Республикаси ҳисобланади”, деб айтган Тошматов.

Тошматовнинг таъкидлашича, ўзбек пахтасини сотиб олувчи давлатларга сифат учун қўшимча нарх белгиланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!