Ўзбекистон элчиси Ҳиндистон давлат ташқи ишлар вазири билан учрашди

Ўзбекистон элчиси Ҳиндистон давлат ташқи ишлар вазири билан учрашди

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Аҳатов Ҳиндистон давлат ташқи ишлар вазири ва давлат маданият ишлари вазири Минакаши Лекҳи билан учрашди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Қайд этилишича, Минакаши Лекхи 2021 йил 23-27 сентябрь кунлари Тошкентга амалга оширилган ташрифни ҳар томонлама самарали ва юқори даражада ташкил этилгани учун Ўзбекистон ҳукуматига яна бир бор самимий миннатдорлик билдирди.

Ташриф давомида Ўзбекистан ва Ҳиндистон ҳукуматлари ўртасида 2021-2025 йилларга мўлжалланган Маданий алмашинув дастурининг имзолангани мазкур йўналишдаги амалий ҳамкорлик учун муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Мазкур дастур доирасида икки давлат музейлари, йирик кутубхоналари ва архивлари ўртасида фаол амалий алоқаларни йўлга қўйишга келишиб олди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!