Ўзбекистон БМТ Инсон тараққиёти индексида 105-ўринни эгаллади

Ўзбекистон БМТ Инсон тараққиёти индексида 105-ўринни эгаллади

Ўзбекистон БМТ Инсон тараққиёти индексида 105-ўринни эгаллади, деб ёзади UzDaily. Ушбу индекс БМТ Тараққиёт дастури томонидан чиқарилади.

Инсон тараққиёти индекси ҳаёт сифати мамлакатлараро ўлчанадиган ҳар йиллик кўрсаткичдир.

Уни ҳисоблашда кутилаётган ҳаёт давомийлиги, мамлакат аҳолисининг саводлилик даражаси ва ҳаёт даражаси каби учта асосий кўрсаткичга таянувчи коэффициентлардан фойдаланилади.

Ўзбекистон 0,710 индекс билан инсон тараққиёти юқори бўлган мамлакатлар гуруҳига кирди.

Норвегия индексда биринчи ўринни эгаллади. Бешликка, шунингдек, Швейцария, Австралия, Ирландия ва Германия ҳам кирди.

Manba: daryo.uz

Бўлимга тегишли бошқа хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!