Ўзбек-тожик чегарасида "омикрон" туфайли назорат кучайтирилди

Ўзбек-тожик чегарасида "омикрон" туфайли назорат кучайтирилди

Ўзбекистонда коронавируснинг “омикрон” штамми аниқлангани сабаб ўзбек-тожик чегарасидаги назорат кучайтирилмоқда. Бу ҳақда Тожикистоннинг Суғд вилояти санитария-эпидемиология хизмати раҳбари ўринбосари Мажнун Орипов маълум қилди.

Орипов таъкидлашича, эндиликда Ўзбекистон ҳудудига кираётган ҳар бир киши ПЗР тестини топшириши шарт.

"Ҳозирги кунда Конибодамдаги "Патар", Мастчи туманидаги Фотеҳобод, Панжикентдаги Саразм, шунингдек, "Хўжанд" халқаро аэропортида тиббиёт ходимлари кечаю кундуз навбатчилик қилмоқда", - деди Орипов.

Назорат-ўтказиш пунктларида ПЗР текшируви бепул. Шундай бўлса-да, Ўзбекистон Тожикистон фуқароларидан барча назорат пунктларида ушбу турдаги тиббий кўрикдан ўтганлиги учун 110-120 минг сўм (120-130 сомони) олаётгани айтиб ўтилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистонга кирувчи барча фуқаролар касаллик тарқалишининг олдини олиш учун 2 ҳафта давомида уй карантинида бўлишлари керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!