Ўтган ойда 15 минг киши Германиядан бошпана сўраган

Ўтган ойда 15 минг киши Германиядан бошпана сўраган

Ўтган август ойи мобайнида 15 мингдан ортиқ киши Германиядан бошпана сўраган.

Жума куни Германия ички ишлар вазирлиги берган баёнотга кўра, жорий йил август ойида 15 минг 122 киши Германия федерал иммиграция ва қочоқлар хизматига бошпана сўраб ариза топширган. Бу ўтган июль ойида ариза топширганлардан 77 кишига кам.

Сурияликлар бошпана сўраб ариза топширганлар рўйхатини бошқариб туришибди. 3 минг 403 суриялик ариза топширган. Улардан кейинги ўринда бир минг 464 киши билан ироқликлар туради.

Баёнотда охирги ойларда бошпана сўраб мурожаат қиладиганлар сони ошгани айтилган. Май ойида 12 минг 494 киши, июньда 13 минг 354 киши, июльда 15 минг 199 киши ариза топширган.

Жорий йил январдан августгача 127 минг 525 киши Германия ҳукуматидан бошпана сўраган.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!