Ургутлик эркак жиянининг устидан ИИБга шикоят қилди

Ургутлик эркак жиянининг устидан ИИБга шикоят қилди

2019 йил 10 апрель куни Самарқанд вилоятининг Ургут тумани Жайратепа маҳалласида яшовчи М.А. ИИБга мурожаат қилиб, 2018 йилнинг январь ойидан октябрь ойигача бўлган вақт оралиғида унинг шу маҳаллада яшовчи Э.А. исмли жияни, унга тегишли умумий қиймати 86.666 АҚШ долларига тенг бўлган қуруқ меваларини Қозоғистон Республикасида сотиб бериш учун олиб кетиб, шу кунга қадар пулларни бермай юрганлигини маълум қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Э.А.қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!