Улар ёлғондан бошқасини айтмаслар

Улар ёлғондан бошқасини айтмаслар

 Аллоҳ таоло Каҳф сурасида шундай марҳамат қилади:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ

“На уларнинг ва на ота-боболарининг бу ҳақда илмлари йўқдир. Оғизларидан чиқадиган сўз қандай ҳам оғир! Улар ёлғондан бошқани айтмаслар” (5-оят).

Ўша мушриклар ўзларича «Аллоҳ ўзига бола тутди», дейдилар.

Аммо

«На уларнинг ва на ота-боболарининг бу ҳақда илмлари йўқдир».

Мушриклар Аллоҳга ширк келтиришда кўпроқ ота-боболарига суянадилар. Ҳолбуки, ўзлари тўқийдиларми ёки ота-боболарига суяниб гапирадиларми – барибир, уларнинг бу даъволарида заррача илмийлик йўқ. Бу даъво жоҳилона айтилган қуруқ гап, холос.

Уларнинг

«Оғизларидан чиқадиган сўз қандай ҳам оғир!»

Аллоҳ ҳақида билмай туриб гапириш жуда оғир. Айниқса, илмсизларча, жоҳиллик билан «Аллоҳ Ўзига бола тутди», дейиш яна ҳам оғир.

«Улар ёлғондан бошқани айтмаслар».

Мушрикларнинг бу гапи ғирт ёлғондир. Уларнинг бунақа бўҳтонлари, Қуръони каримдаги очиқ-ойдин баёнотларга ишонмасликлари Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни таассуфга соларди.

Manba: islom.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!