Қозоғистонда “Вагнер” жангчиси Украинадаги урушда қатнашгани учун олти йилу саккиз ойга қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда “РБК” хабар берди
Айбланувчи Алексей Шомполов Красноярск ўлкасидан, лекин Қозоғистон фуқаролигига эга. У Жиноят кодексининг 170-моддаси 3-қисми (конституциявий тузумни ағдариш ва бузишга ёки давлатнинг ҳудудий яхлитлигини бузишга қаратилган қуролли конфликтда, ҳарбий ва бошқа зўравонлик ҳаракатларига ёлланиш) билан айбдор деб топилди.
Суд қарорига кўра, Шомполов март ойида “BKонтакте” орқали Қарағандада бўлганида, пул эвазига “Вагнер” сафида Украинага қарши урушишга рози бўлган. Шундан сўнг у Россияга тайёргарлик кўриш учун кетган. Апрель ойининг охирида у Бахмутга (Артемовск) юборилган, у ерда жангларда қатнашган ва яраланган.
Эркак айбини тан олган, суд унинг иқрорини инобатга олган. “Вагнер”дан олинган маблағлар мусодара қилинган. “Вагнер”да унга Зубрак тахаллуси берилган. У 24 апрелдан 13 майгача артиллерия гуруҳи таркибида Бахмут яқинида жанг қилган, бироқ ўқ отиш вақтида тирсагидан яраланган ва Луганскдаги касалхонага етказилган. У “Вагнердан” 235 минг рубль (тахминан 2 минг 654 доллар) олган.
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ГФР канцлери Мерцнинг Германия Украинанинг Россия ҳудудига зарба бериш масофаси бўйича чекловларни бекор қилаётгани ҳақидаги сўзларига шундай изоҳ берди.
Украина Ташқи разведка хизмати Россиянинг 20 та заводи ҳақида ишончли маълумотларга эга. 2024-2025 йиллар мобайнида Россия ва Хитой ўртасида авиация соҳасидаги ҳамкорликнинг камида 5 та ҳолати қайд этилган.
Аввалроқ Германия канслери Мерц Киевга етказиб бериладиган қурол-яроғ турларига чекловлар олиб ташланиши ва уларни биргаликда ишлаб чиқаришни молиялаштириш ҳақида маълум қилганди.
Мудофаа вазирлиги "harbiy Wi-Fi" сифатида танилган Линк-16 орқали маълумотлар алмашинувини таъминловчи CRC System Interface (CSI) тизими бўйича келишувни имзолади.
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов бу ҳақда “Ishonch uz” сайтига берган интервюсида айтиб ўтди.
"2024 йилда Россия Қуролли Кучлари билан 374,2 мингдан 407,2 минг нафаргача одам шартнома имзолаган", дея маълум қилди “Важние истории” федерал бюджет харажатлари маълумотларига таяниб.
ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚКД ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда муҳандис ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.