Украинада коронавирус билан боғлиқ вазият мураккаблашмоқда — Денис Шмигал

Украинада коронавирус билан боғлиқ вазият мураккаблашмоқда — Денис Шмигал

Украинада COVID-19 билан боғлиқ вазият тобора мураккаблашиб бормоқда. Шу боис яқин кунларда бир нечта ҳудудлар эпидемиологик хавфнинг қизил зонасига киритилиши мумкин. Бу ҳақда Украина бош вазири Денис Шмигал маълум қилди.

«Яқин кунларда бир нечта ҳудудлар қизил зонага тушиб қолиши мумкин. Бу шуни англатадики, кинотеатрлар, кафелар, ресторанлар, спорт заллари, театрлар ва бошқа жамоат жойлари муассасанинг ходимлари ва ташриф буюрувчилар тўлиқ эмланган бўлса фаолиятига рухсат берилади», деди Денис Шмихал ҳукумат йиғилишида.

Бош вазирнинг таъкидлашича, полиция ходимлари тегишли дастурий таъминотга эга. Улар ёрдамида ташриф буюрувчиларда COVID сертификатлари борлигини текширишади.

Бугунги кунда Украинада, COVID-19 билан касалланган беморларнинг касалхонага ётқизилишининг кўпайиши ва улар орасида кислородга муҳтожларнинг кўплиги туфайли эпидемиологик хавфли тўқ сариқ зонада бўлган 11 та ҳудуд мавжуд.

Сўнгги маълумотларга кўра, охирги 24 соат ичида Украинада яна 12 662 кишида инфекцияси қайд этилган. Пандемия бошланганидан бери мамлакатда жами 2 482 518 киши COVID-19 юқтириб, шундан касаллик асоратлари оқибатида 57 526 киши вафот этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!