Украинада “Известия” нашри ҳарбий мухбири ҳалок бўлди

Украинада  “Известия” нашри ҳарбий мухбири ҳалок бўлди

Россиянинг “Известия” нашри ҳарбий мухбири Семён Ерёмин Украинадаги урушда ҳалок бўлди, деб ёзади Медуза. Ерёмин Украинанинг FPV-дрони ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган. У Запорожье вилоятида репортаж тайёрлаётган вақтида яраланган.

“Известия” Ерёминнинг охирги репортажини 17 апрель куни чиқарган. Видео қаерда ва қачон олинганига аниқлик киритилмаган.

Россия Жамоатчилик палатаси Ерёмин вафотидан кейин Жасорат ордени билан мукофотланиши учун ариза бермоқчи.

Семён Ерёмин 2022 йил февралида тўлиқ кўламли уруш бошланганидан буён Украинадаги жанговар ҳаракатларни ёритиб келган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!