Украина махсус операция якунланмагунча НАТОга қўшила олмайди

Украина махсус операция якунланмагунча НАТОга қўшила олмайди

Айни дамда Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши, энг яхши ҳолатда, эришиб бўлмайдиган кўринади, дейди экспертлар.

"Альянс жамоавий мудофаа тамойилига амал қилганлиги сабабли, ҳарбий ҳаракатларда иштирок этаётган мамлакатни ўз сафига қабул қилиши даргумон", деб ёзади The New York Times шарҳловчилари Эндрю Крамер ва Ден Билефский.

Қайд этилишича, прогнозларга кўра, Украинанинг альянсга кириши ойлар ва ҳатто йиллар давом этиши мумкин.

Пентагон раҳбари Ллойд Остин Украинанинг НАТОга аъзо бўлиш истиқболини изоҳлар экан, АҚШ расмийлари альянснинг “очиқ эшиклари” сиёсатига содиқлигини, бироқ янги аъзоларни қабул қилиш қарорини ҳамма блок мамлакатлари қабул қилиши кераклигини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!