Украина икки ҳафта давомида ўз портларидан кемаларга буғдой юклашни синов режимида амалга оширади. Буғдой кунига кўпи билан учта кемага юкланади, деб баёнот берди мамлакат инфратузилмалар вазири Александр Кубраков Bloomberg телеканали орқали.
Унинг таъкидлашича, ушбу режимда йўл хавфсизлиги синовдан ўтказилгандан кейин Украина портларидан экспортга чиқариладиган буғдой тўрт-олти ҳафталарда ойига уч миллион тоннани ташкил этиши мумкин.
22 июль куни Россия, Украина, Туркия ва БМТ вакиллари Россиянинг озиқ-овқат маҳсулотлари экспортига қўйилган чекловни олиб ташлашга ва Украина буғдойини жаҳон бозорига чиқариш бўйича келишувга эришган эди.
БМТ бош котибининг ўринбосари, Африка бўйича Иқтисодий комиссиянинг ижрочи котиби Вера Сонгвенинг таъкидлашича, “озиқ-овқат келишувининг бажарилиши” Украинанинг 23 миллион тонна буғдойини жаҳон бозорига чиқариш имконини беради. Зеро, БМТ анчадан буён буғдой тақчиллиги туфайли дунёда озиқ-овқат инқирози юз беришидан огоҳлантириб келаётган эди.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Журналист Чей Боуз ижтимоий тармоқларда Украина мудофаа вазири Рустем Умеровни қариндошларининг АҚШдаги кўчмас мулки ва қароргоҳи учун кескин танқид қилди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.