UFC собиқ чемпиони кутилмаган баёнот билан чиқди

UFC собиқ чемпиони кутилмаган баёнот билан чиқди

Мутлақ жангчилар чемпионатининг (UFC) собиқ чемпиони Коди Гарбрандтнинг айтишича, ўсмирлик даврида ўз жонига қасд қилишга уринган.

27 ёшли спортчининг тан олишича, акаси уни ўлимдан қутқариб қолган.

«Ҳаётимда таслим бўлишга тайёр турган пайтим бўлган. Мени акам Зак қутқариб қолган. Ўшанда ўсмир эдим, ўрта мактабни битираётган йил эди. Мен бутун умрим давомида кураш билан шуғулландим ва жароҳатдан кейин спортга бўлган қизиқишни йўқотиб қўйдим, у билан бирга эса, яшашга бўлган интилиш ҳам йўқолди. Мен ёмон одамлар билан боғланиб қолдим, гиёҳванд моддаларни истеъмол қила бошладим, ҳеч нарсани ўйламасдим, буларнинг бари ҳаётимни деярли сўндириб қўйганди. Мен йўлим тугаётганини ҳис қилиб турардим.

Қандайдир вақт давомида ўзимга келдим. Лекин кейин тушкунлик пайдо бўлди, онгимни ҳақиқий зулмат қамраб олди ва бир куни ўзимни осиб қўйишимга бир бахя қолди. Акам вақтида кириб қолиб, ҳаётимни сақлаб қолди. У портлаб кетиб, мени қучоқлаб қолди, ёнимда ўтирди, биз бирга йиғлай бошладик ва у менга ҳамма нарса яхши бўлишига ишонтирди. Шундан кейин ўзгардим ва ҳаётим ҳам ўзгариб кетди. Ўшанда юз берган воқеа бизни янада яқинлаштирди. Ўшандан бошлаб Яратганга бўлган ишончим ортиб бора бошлади», - дея унинг сўзларини келтиради MMAjunkie.

Аралаш яккакурашларда Гарбрандт 13та жанг ўтказиб, уларнинг 11тасида ғалаба қозонган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жаҳон чемпиони Нурмагомедов - Макгрегор жангида ким ғалаба қозонишини тахмин қилганди.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!