UFC президенти Дана Уайт хотини билан муштлашди (ВИДЕО)

UFC президенти Дана Уайт хотини билан муштлашди (ВИДЕО)

UFC президенти Дана Уайт ва унинг рафиқаси Мексикадаги тунги клублардан бирида муштлашди. Бу ҳақда TMZ Sports хабар бермоқда.

Турмуш қурганига 26 йил бўлган Уайт хотинига нимадир деганидан сўнг аёли унинг юзига урди. Сўнг эркак ҳам жавоб қайтарди.

Гувоҳларнинг айтишича, эр-хотин жуда маст бўлган. Қайд этилишича, улар ўртасидаги можаро тезда тугаган.

Уайт воқеани даҳшатли деб атади ва эркакнинг аёлга қўл кўтариши учун ҳеч қандай баҳона йўқлигини, аммо ҳозир унинг ўзи шундай вазиятга тушиб қолганини айтди.

"Биз аллақачон бир-биримиздан кечирим сўрагандик. Энди бизни кўпроқ уч нафар фарзандимиз ташвишга солмоқда, улар билан жангни муҳокама қилганмиз", - дея қўшимча қилди UFC раҳбари.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!